Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция: Инсоннинг экологик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг самарали механизми – МО ва ЕИ тажрибаси муҳокамада
19:50 / 2023-04-26

Тошкент шаҳрида, гибрид форматда ўтган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси: Референдум ва миллий конституцияларнинг роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро форумда қатор маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этди.

Қозоғистон Республикасидаги хорижий ҳамкорлар томонидан барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун инсонпарвар давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш бўйича миллий стратегия масаласи батафсил ёритилди.

Халқаро анжуман давомида Марказий Осиёда конституциявий ўзига хослик ва конституциявий-ҳуқуқий плюрализм масаласи Тожикистон Республикаси мисолида кўриб чиқилди.

Фуқаролик жамиятини БРМга эришиш жараёнларига жалб қилиш ва ихтиёрий фуқаролик шарҳларини тайёрлашнинг долзарб масалалари доирасида қўшни Қирғизистон тажрибаси бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, Туркманистонда БРМга эришиш учун конституциявий ислоҳотларнинг асосий тенденциялар ва ривожланиш истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.

Иккинчи қисмда экспертлар иштирокида инсоннинг экологик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг самарали механизми, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрирдаги лойиҳасида экологик нормалар акс этиши, қолаверса, экологик конституционализмда Европа Иттифоқи тажрибаси хусусида сўз юритилди.

Форум якунида таклиф этилган экспертлар томонидан берилган таклифлар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Б.Худойбердиев, ЎзА