Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!
21:54 / 2025-12-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга байрам табригини Президент администрациясининг Коммуникациялар департаментининг раҳбари — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

[gallery-26623]

Таъкидланганидек, мамлакатимизда халқ ҳокимиятчилиги, вакиллик демократияси,  қонун устуворлиги каби конституциявий принципларга бундан буён ҳам содиқ қолган ҳолда ушбу йўналишдаги ислоҳотлар янада қатъий давом эттирилади. Конституциямизнинг ҳар бир нормасини давлат ва жамият ҳаётида амалий фаолият мезонига айлантириш зарурлиги, айниқса, ёшларимизга Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўргатиш, уларни конституциявий қадриятлар асосида юксак онгли ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш олдимизда турган ғоят муҳим вазифалардандир.

[gallery-26624]

Байрам тадбирида давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан ва санъат намояндалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

[gallery-26625]

Тантана катта концерт дастури билан давом этди. 

 Рустам Назарматов,

Носиржон ҲАЙДАРОВ,

Шавкат ТОҲИРОВ (сурат), ЎзА