Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Конституция — ҳуқуқларим пойдевори” мавзусида иншолар танлови ўтказилди
15:54 / 2025-11-20

Гулистон шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 7–11-синф ўқувчилари ўртасида “Конституция — ҳуқуқларим пойдевори” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди. Тадбир Гулистон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълим бўлими ҳамда Гулистон шаҳар Адлия бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.

Танловда иштирокчилар Конституциянинг моҳияти, аҳамияти ва инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларининг кафолатланиши ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини ёзма равишда баён этишди. Ёшлар ёзган иншоларда ҳуқуқий саводхонлик, инсон қадри ва ҳуқуқий онгни ривожлантириш ҳамда замонавий ҳаётда Конституциянинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Танлов низомига кўра, ижодий ишлар қатор мезонлар асосида баҳоланди: иншода кўтарилган масалаларнинг долзарблиги, муаллифлик ҳуқуқи талабларига риоя этилиши, илгари сурилган таклифларнинг амалиётга татбиқ этиш имконияти ҳамда имло ва услуб хатоларининг мавжудлиги. Шунингдек, баҳолашда ёшларнинг фикрлари очиқ ва изчил баён қилингани ҳам инобатга олинди.

Баҳолаш натижасига кўра, 17-Мактаб ўқувчиси Чарос Ўткирова 1-ўринни қўлга киритди ва вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўринни 8-Мактаб ўқувчиси Мадинабону Собиржонова, учинчи ўринни эса 9-Мактаб ўқувчиси Нозима Кунишова эгаллади.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири