English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати
18:45 / 2022-06-09

Президентимизнинг 2021 йил декабрдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатида Ўзбекистон шиддатли ўзгаришлар жараёнида ривожланаётганлиги сабабли Республикамизда конституцион ислоҳотларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланган эди.

Шу асосида ва Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар ва уларни амалга оширишга зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжи бугун кун тартибига қўйилмоқда.

Ҳозирги кунда амалдаги Конституцияга ўзгартиришлар киритиш мақсадида жойларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчиликдан ташкил этилган ишчи гуруҳларнинг учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жиззах политехника институтида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси спекери ўринбосари Х.Ғаппаров бошчилигида ўтказилган тадбирда ҳам шу ҳақида сўз борди. Конституциямизнинг ватанимиз ривожида, инсонлар ҳаётидаги ўрни тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, Бош Қомусимиз ҳам бугун мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишда асосий ҳужжат бўлиши ва янада мукаммал бўлиши лозим. Эндиликда Конституциямизда “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойиллари, “Инсон манфаатлари – иқтисодий ислоҳотларнинг бош мезони”, “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” сингари эзгу ғоялар акс этади. Айни шу йўналишлардан келиб чиқиб, конституциявий ислоҳотлар ўтказилмоқда ва унда бутун халқимиз иштирок этиши мақсадга мувофиқ.

Институт профессор-ўқитувчилари, Транспорт факультети ходимлари, тьютор ва талабалар иштирок этган тадбирда Конституция бобларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар билдирилди.

Жиззах политехника институти 

Транспорт факультети тьютери Х.Хаитов

ЎзА