English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция –ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати
09:50 / 2023-12-05

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 31 йил тўлади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан “Конституция–ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Халқ қабулхонасининг  туман ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари мудирлари ва ходимлари ZООМ орқали, вилоят прокуратураси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари, Бухоро давлат университети ўқитувчилари ва талабалари қатнашди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланди.  

[gallery-14894]

-Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги белгилаб қўйилган , – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Маъмуржон Раҳмонқулов. –Давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Халқ қабулхоналари томонидан аҳоли мурожаатларининг қонунда белгиланган талаблар асосида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг муаммолари аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали Бухоро вилояти аҳолисидан 55 мингта масалага оид мурожаат келиб тушган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 891 тага ёки 13 фоизга камайган). Шундан 49,1 мингтаси ҳудудий ташкилотларга юборилган бўлиб, шундан 17,6 мингтаси (35,9 фоиз) ижобий ҳал этилган. 26,2 мингтасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 871 таси тугатилган, 631 таси рад этилган, 300 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 143 таси кўрмасдан қолдирилган. Аҳоли томонидан асосан моддий ёрдам ва ҳомийлик (4,1 минг), пенсия ва ижтимоий таъминот (3,9 минг), ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабарлар (3,7 минг), суд қарорлари ижроси, алимент ва қарз ундириш (3,2 минг), электр энергияси таъминоти (3,2 минг), бандлик (2,2 минг), даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш (1,6 минг) билан боғлиқ масалалар энг кўп кўтарилган.  

Халқ қабулхоналари томонидан ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига 268 та тақдимнома ва 225 та таклиф, 583 та кўрсатма, ҳамда Халқ депутатлари Кенгашларига 211 та ахборот киритилди.  

Киритилган ҳужжатларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 464 нафар ходими огоҳлантирилди, 56 нафар ходимига “ҳайфсан”, 8 нафар ходимига ойлик иш ҳақидан жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди, 30 нафар ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 13 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Тадбирда йиғилганлар ўзларининг саволларига соҳа мутахассислари томонидан аниқ жавоб олди.  

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.