ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги Наманган вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.
Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган байрамда даставвал меҳмонлар Адлия, Миллий гвардия ва спорт бошқармалари томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан танишди.
[gallery-14967]
Тадбирини очиб берган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция билан белгилаб қўйилган ҳуқуқларимиз ҳақида сўз юритди. “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва янгиланишлар киритилгани халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги учун хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Бадиий чиқишлар, эстрада хонандалари ҳамда ёш ижрочиларнинг куй-қўшиқлари, қардош халқлар рақслари тадбирга ўзгача кўтаринкилик бахш этди.
Байрам тадбирлари шаҳар ва туманларда давом этмоқда.
ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар