Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – эркинлигимиз ва барча ҳуқуқларимиз кафолати
11:09 / 2023-12-08

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Барча ташкилот, корхона ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва ОАВлари ходимлари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, Конститутциянинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.  

Таъкидланганидек, Бош қомусимиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, дунё майдонида эса давлатимизнинг халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида фаолият юритиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Алоҳида эътироф этиш керакки, Конституция  бахтимиз қомуси, эркинлигимиз ва барча ҳуқуқларимиз кафолати, орзу-умидларимиз ифодасидир.  

Жорий йил Бош қомусимизнинг референдум орқали халқимизнинг таклифлари асосида янги таҳрирда қабул қилингани, албатта, мамлакатимиз ҳуқуқий ҳаётида янги босқични бошлаб берган муҳим воқелик бўлди.

[gallery-14960]

Янгиланган Конституциямизда Ўзбекистон “ижтимоий давлат” деган тамойил муҳрланиб, давлатнинг бу соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошди. Янги таҳрирдаги Конституцияда Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари, давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган.  

– Бош қомусимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш бош мақсадимиз сифатида белгиланган, – дейди Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Суръат Шарипов. – Навоий вилоятида ҳам барча миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек ҳаёт кечиришмоқда. Уларнинг миллати, тили, дини ва келиб чиқишидан қатъий назар бир хил шароит ва имконият яратиб берилган. Вилоятимизнинг ўнлаб таълим даргоҳларида дарслар қорақалпоқ, қозоқ, рус, тожик тилларида олиб борилаётганлиги ҳам миллий бағрикенглик ва конституцион ҳуқуқ таъминланишининг ёрқин ифодасидир.  

Тантанали маросимда Ватанни, она юртни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, жозибали рақс ва саҳна кўринишлари ижро этилди.

Конститутциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, ташкилот ва корхоналарида кенг нишонланмоқда.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари