Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – эркин ва фаровон турмушимиз кафолати!
16:48 / 2023-12-06

1992 йил 8 декабрда мамлакатимиз асосий Қонуни қабул қилиниши мустақил, суверен ва демократик давлат – Ўзбекистон Республикасининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилганининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси том маънода миллий тараққиёт, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, фаровон ва осуда ҳаёт, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишларда эришилаётган ютуқларга ҳуқуқий асос, халқимизнинг ёруғ ва порлоқ келажагига замин яратган Қомус демократик суверен давлатимизнинг ҳурлик тимсоли, миллатимиз фахр-ифтихори, ғурури ва шаъни, фуқаролар ҳуқуқи ва эркинлиги, бурчи ва масъулиятининг мустаҳкам кафолатига айланди.

Ватанимиз ягона, байроғимиз, гербимиз, мадҳиямиз қатори Конституциямиз ҳам битта. Бу рамзлар тимсолида она Ватанимиз, халқимизнинг эзгу мақсади акс этади. Шу маънода Конституция ҳар бир фуқаро учун байроқ, герб, мадҳия каби муқаддас.

Бош қомусимиз муқаддимасида Конституция мамлакатимиз фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга интилиш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида қабул қилингани қайд этилган. Яъни, ҳужжатнинг асосий моҳияти инсонга муносиб ҳаёт шароити яратиш, уни бахтли қилишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатлар тили, урф-одати ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш кўп жиҳатдан янгиланишларнинг конституциявий асосини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Албатта, ўз юрти, давлати келажагига бефарқ бўлмаган, улкан ишларга ҳисса қўшаман, дея ният қилган ҳар бир фуқаронинг қалбига янгиланишларни кузатиш, жараёнда бевосита иштирок этиш ўзгача ғурур ҳиссини бағишлаши табиий.

Бинобарин, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганда ҳам айнан шу жараёндан ўтилди.

Аввало, Асосий қонунга ўзгариш ёки қўшимча киритиш масаласи анчайин мураккаб, кўп босқичли жараён эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу сабабли бу кенг қамровли масалани режалаштириш ва амалга оширишда шошма-шошарликка йўл қўйилмагани таҳсинга лойиқ. Қонун лойиҳасини тайёрлашда бошқа ижтимоий-сиёсий тузилмалар қатори фуқароларимиз томонидан билдирилган фикрлар асосий ўрин тутди. Халқимиз ўз ҳаёти ва тақдирига бевосита дахлдор масалалар юзасидан фақат ўзи қарор қабул қилиши мумкинлигини англади.

Фуқаролар фикр-мулоҳазаси, таклифини қисқа рақамли колл-марказ, почта алоқаси, маҳалла, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ва ижтимоий тармоқ орқали берди ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига юборди ёхуд бевосита ташриф буюрган ҳолда тақдим этди. Сўнгра ташаббусларга хайрихоҳлик кўрсатилиб, умумхалқ муҳокамаси кетма-кет узайтирилди. Муҳокама давомида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушди. Бунда ҳар бир инсонга ўз фикрини эркин билдириши учун имкон берилди, таклиф фуқародан ҳеч қандай тўсиқсиз, ортиқча расмиятчиликсиз тўғридан-тўғри қабул қилингани таҳсинга лойиқ.

Янги Қомусни ишлаб чиқишда, Конституция бўйича ўтказилган референдумда Республика Oзарбайжон миллий маданият маркази вакиллари, фаоллари, ёшлари ва барча озарбайжон миллати вакиллари фаол иштирок этди.

Янгиланган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиши баробарида, жамиятни тараққий эттириш, фуқаролар ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаати тўлақонли таъминланишига хизмат қилади.

Мобил Маммедов,

Республика Oзарбайжон

миллий маданият маркази раиси