Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция билимдонлари (+видео)
18:24 / 2023-12-06

Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллиги арафасида Тошкент давлат юридик университетида “Адолат” социал демократик партияси томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасидаги анъанавий “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур кўрик-танловнинг республика босқичи жорий йил 30 апрелида бўлиб ўтган Умумхалқ референдумида халқимизнинг хоҳиш иродаси билан қабул қилинган Янги таҳрирдаги Бош Қомусимиз асосида ўтганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Ёш авлодни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва барча қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини янада юксалтиришни мақсад қилган мазкур тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, “Ёш адолатчилар” қаноти ҳамда “Ёшлар парламенти” аъзолари, фаоллар, ОАВ вакиллари ҳамда кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари иштирок этишди.

Қайд этилганидек, танловнинг якуний босқичида мамлакатимизнинг барча туман, шаҳар ва ҳудудий босқичларида иштирок этган 2005 нафарга яқин ёшлар адолатлилик, очиқлик, ошкоралик, рақобат мезонлари асосида сараланиб, энг муносиблар республика босқичига етиб келдилар.

Мазкур босқичда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг масъуллари, “Ёшлар парламенти” аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Марказий аппарати фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг белгиланган шартлар бўйича чиқишларини талабчанлик билан, одил ва холисона баҳолаб бордилар.

Тадбир якунида Фарғона вилоятидан Неъматова Сабринабону Аҳмаджон қизи биринчи ўринга, Андижон вилоятидан Жўрабоева Мадинабону Умид қизи иккинчи ўринга, Сирдарё вилоятидан Маъмуржонов Суннатулло Шавкат ўғли ва Хоразм вилоятидан Эгамова Дилрабо Отабек қизи учинчи ўринга лойиқ кўрилди. 

Уларга партия Сиёсий Кенгашининг дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунинг¬дек, кўрик-танловнинг бош¬қа иштирокчилари ҳам партиянинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vFICECgNSCM" title="Konstitutsiya bilimdonlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА