Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция билимдонлари аниқланди
04:17 / 2022-11-26

Нукусда “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини билиш, уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Партия томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадларни ўзида мужассам этади.

Кўрик-танлов иштирокчилари ўзларини таништириш, савол-жавоб ва “Партия менинг нигоҳимда” деб номланган 3 та шарт бўйича ўз иқтидор ва билимини намойиш этди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сайлов кодекси” ҳамда сиёсий партиялар тўғрисидаги билимига, саҳна маданиятига амал қилиши ҳамда нотиқлик маҳоратига алоҳида эътибор қаратилди.  

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра, биринчи ўринни Нукус шаҳридаги 47-умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Аллабай Турсинбаев эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси босқичига йулламани қўлга киритди. Иккинчи ўринга Амударё тумани 40-умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Ширин Шарипова, учинчи ўринга Нукус туманидаги  1-умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Анжим Узакбергенова сазовор бўлди.

Ғолиб ва иштирокчилар партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик  совғалари билан тақдирланди.  

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА