Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция билимдонлари аниқланди
14:01 / 2022-11-15

“Адолат” социал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 30 йиллиги муносабати билан “Конституция билимдони” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг келажакка ишончини шакллантириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган кўрик-танловда умумтаълим мактабларининг 11 синф ҳамда академик лицейларнинг 2 босқич ўқувчилари иштирок этди.  

Иштирокчилар ўзларини таништириш, савол-жавоб ва “Партия менинг нигоҳимда” деб номланган 3 та шарт бўйича ўз иқтидор ва билимини намойиш этди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сайлов кодекси” ҳамда сиёсий партиялар тўғрисидаги билимига, саҳна маданиятига амал қилиши ҳамда нотиқлик маҳоратига алоҳида эътибор қаратилди.  

Кўрик-танловнинг якуний натижасига кўра биринчи ўринни Нукус шаҳридаги 47-умумтаълим мактаби ўқувчиси Аллабай Турсинбаев, иккинчи ўринни Нукус давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Шуҳрат Базарбаев, учинчи ўринни 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ақмарал Қалбаева эгаллади.  

Ғолиб ва иштирокчилар партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик  совғалари билан тақдирланди.  

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири