Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди.
Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, Бош қомусимизнинг мазмуни-моҳиятини теран англаб етиши учун қулай шароит яратиш, эркин фикрлаш қобилиятини янада ривожлантириш ва фаол фуқаролик кўз қарашини янада мустаҳкамлаб бориш мақсадида ташкил этилган танлов давомида жамоалар 2 та шарт бўйича билимини намойиш этишди.

Якуний натижаларига кўра, фахрли биринчи ўринни “Қалқон” жамоаси, иккинчи ўринни “Адолат ёшлари” жамоаси, учинчи ўринни эса “Лидерлар” жамоаси эгаллади.
– Бу каби тадбирлар талаба-ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини оширишга хизмат қилади, – дейди филиал ёшлар етакчиси Б.Хожабергенов. – Иштирокчиларнинг билим савияси ҳакамлар томонидан одилона баҳоланиб борилди.
Ғолиб ва фаол иштирок этган жамоаларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири