French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция байрамига оид тадбирлар
17:02 / 2023-12-06

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан давра суҳбати ташкил этилди.  

Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлди. 65 фоизга янгиланган Бош қомусимизнинг нормалари 275 тадан 434 тага кўпайди. Унда давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар сони 3 баробар кўпайди.  

“Янгиланган Конституцияда инсон ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзусидаги тадбирда депутатлар билан бирга Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицей ўқувчи-ёшлари иштирок этди. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.   

***  

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Гидрометеорология техникумида Конституция дарслари ташкил этилди.    

“Конституция ҳафталиги” доирасида ёшларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва экологияга оид қонунчилик билан боғлиқ ўзгартиришлардан хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Конституциянинг экологияга оид тегишли моддалари ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот берилди.  

Тадбир давомида ўқувчилар “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида иншо ҳам ёзишди. Яна мавзу доирасида қизиқарли викториналар ташкил қилиниб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги текширилди. 

ЎзА