Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – бахтимиз қомуси
13:56 / 2025-12-06

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида Миллий тикланиш демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Норбобо Соатов, Янгиер шаҳар депутати Жамолиддин Комилов ва Гулистон шаҳар Адлия бўлими ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази директори Бахтиёр Зоировлар иштирок этишди.

Давра суҳбати давомида ёшлар ва талабалар Конституциянинг янги таҳрири, унда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган янгиликлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Конституциянинг ҳаётдаги амалий аҳамияти, жамият тараққиёти ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муҳим жиҳатлар муҳокама қилинди.

– Ёшларимиз Конституциянинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини ўз кўзлари билан кўришди, бу уларнинг фуқаролик масъулиятини ва ватанпарварлик руҳини юксалтиришда муҳим қадамдир, – деди Норбобо Соатов.

Иштирокчилар таъкидлашича, асосий қонунимиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда, инсон қадри ва фаровонлигини мустаҳкамлашда асосий ҳуқуқий пойдевор вазифасини бажаради. 

Ғулом Примов, ЎзА