Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида югуриш марафони ўтказилди
16:48 / 2023-12-05

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида “Саломатлик учун 5 000 қадам” югуриш марафони бўлиб ўтди. Унда 2 мингдан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди.

Конституциямиз мамлакатимиз халқи, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматини англашга чорловчи, олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимизни оширувчи манбадир.  

Жамиятимизда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қадрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқ инсон борки, ўз Конституцияси билан фахрланади.  

Марафон аввалида иштирокчиларга Конституциямизнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берилди. Марафон сўнгида ЎзДЖТУ ректори Илҳомжон Тўхтасинов марафон ғолибларини тақдирлаб, совриндорларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.  

Шунингдек, марафонда иштирок этган ҳар бир фаол талаба "Ташаккурнома" билан тақдирланди.  

Насиба Элибекова, ЎзА