English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – адолат мезони ва давлатчилик барқарорлигининг мустаҳкам пойдевори
12:41 / 2025-12-06

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиалида 8 декабр—Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ва Бош қомусимизнинг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати У. Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси суди судьясининг катта ёрдамчиси И. Мустафаев, филиал директори, профессор А.Есимбетовлар сўзга чиқишиб, йиғилганларни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этишди.

Таъкидланганидек Бош қомус мамлакатнинг ҳуқуқий қиёфасини белгилаб берувчи асосий меъёрий ҳужжат сифатида умумхалқ бирдамлиги, инсонпарварлик тамойиллари ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди. Конституцияда белгиланган демократик тамойилларнинг ҳаётда қай тарзда намоён бўлаётгани, қонунлар қабул қилинишида очиқлик ва жавобгарлик масалалари тобора кучайиб бораётгани ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Шунингдек суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, қомусда белгиланган ҳуқуқий кафолатларнинг амалиётда ўз тасдиғини топаётгани қайд этилди. Қонун устуворлигини таъминлаш давлат бошқарувининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бугунги натижалар амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини яққол кўрсатмоқда.

Тадбир давомида талаба-ёшлар томонидан ҳуқуқий билимларни янада чуқурлаштириш, Конституцияда белгиланган нормаларни ҳаёт фалсафаси сифатида қабул қилиш зарурлиги юзасидан фикрлар билдирилди. 

Филиалда ўтган тадбир ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириш сари муҳим қадам сифатида қайд этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА