Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конимехда Наврўз сайли
08:18 / 2025-03-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий вилояти Конимех туманидаги Истироҳат боғида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида Наврўз сайли ўтказилди.

Байрам тадбири доирасида туман бўйлаб  ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, халқ ўйинлари уюштирилди. Китоб расталари, кўчма савдо дўконлари ташкил қилинди. Шу билан бирга кўклам таомлари тайёрланиб, уларнинг савдоси йўлга қўйилди. Дошқозонларда сумалак тайёрланиб, элга улашилди.  

Таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдодлар ижросидаги концерт дастури сайл иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

[gallery-22330]

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА