Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конгресс қатнашчилари “Ўзбекфильм” фаолияти билан танишди
11:22 / 2020-12-17

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” анъанавий маданий мерос конгресси доирасида меҳмонлар “Ўзбекфильм”га ташриф буюрди.

Конгрессда расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, 40 дан ортиқ мамлакатлардан келган 300 дан ортиқ мутахассис ва экспертлар иштирок этмоқда. Шунингдек, мингдан зиёд олим ва бошқа нуфузли меҳмонлар қатнашаяпти.  

"Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори" конгрессининг икки кунида хорижий олимларнинг Ўзбекистон маданий бойликларини тадқиқ қилиш ҳақидаги маърузалари тингланади.

“Ўзбекфильм” киностудиясига ташриф чоғида барча иштирокчилар модератор Рашид Маликов ҳамда киностудия директори Фотиҳ Жалолов томонидан янги реконструкция қилинган бино билан таништирилди. Ташрифда таниқли сценарист Одельша Агишев, маҳоратли режиссёр Жаник Файзиев иштирок этишди.

Маълумот учун: жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янги реконструкция қилинган “Ўзбеккино” киностудиясига ташриф буюриб, киноижодкорлар ва мутахассислар билан учрашган эди.  

Шундан сўнг, 26 ноябрь куни “Ўзбекфильм”да ўзбек киносининг йил сарҳисобига ва келаси йилнинг янги лойиҳаларига бағишланган “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография форуми” бўлиб ўтди.  

9 декабрь куни эса Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Хайрулла Саъдиевнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди.

Маданий мерос конгресси дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Юсуф Розиқовнинг “Ўзбекфильм” ҳақида: ўтмиш ва бугун” номли янги реконструкция қилинган киностудия фаолияти акс этган махсус тақдимот ҳам бўлади.