Конго дарёсида мислсиз – 100 дан зиёд йўловчи ҳалок бўлди
Конго Демократик Республикасида йўловчи пароми чўкиб кетиши оқибатида 100 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 7SUR7 портали хабар тарқатган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотида Мбандака шаҳри яқинидаги содир бўлган фожиа қурбонлари сони ортиши мумкинлиги қўшимча қилинган.
Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум эмас.