Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Конференция Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга воқеа бўлди”
20:40 / 2021-07-16

Қувончбек Таабалдиев, эксперт (Қирғизистон):

– Конференция Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга воқеа бўлди. Ушбу йирик анжуман 10 дан ортиқ давлатларни бирлаштиради ва у икки муҳим минтақа – Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга воқеа бўлди. Боиси, ҳалигача икки минтақа алоҳида ривожланиб келмоқда эди.

Пандемия даврида глобаллашув бизни янада ривожланишга туртки берди. Икки қўшни минтақада 2 миллиарддан зиёд аҳоли яшайди. Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда, бу йўлда дадил қадамлар ташламоқда. Бугунги халқаро конференция ҳам бунинг яна бир исботидир.

ЎзА