Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конференция: “Жисмоний тарбия ва спортнинг ривожи сунъий интеллектга боғлиқми?
17:53 / 2025-12-18

Сўнгги йилларда халқаро майдонда барча соҳалар сингари жисмоний тарбия ва спортда ҳам сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш долзарб мавзуга айланди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида замонавий илм-фан ютуқлари ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этишга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция айнан ушбу масалага бағишланди.

Коммуникация тизимлари орқали халқаро майдонда намойиш этилган конференцияда спортда сунъий интеллект технологияларининг аҳамиятини таҳлил қилиш, хорижий тажрибаларни ўрганиш, илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари таҳлил қилинди.

Анжуманда сунъий интеллект асосида спортчиларнинг функционал ҳолатини мониторинг қилиш, машғулот юкламаларини индивидуал режалаштириш, техник-тактик ҳаракатларни рақамли таҳлил қилиш, спорт жароҳатларини олдиндан аниқлаш борасида илмий маърузалар тингланди.

Хорижий мутахассислар томонидан сунъий интеллектнинг спорт психологияси, биомеханика ва спорт менежментида қўлланилиши юзасидан илғор ишланмалар намойиш этилди.

Конференция якунида иштирокчилар спорт соҳасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича истиқболли йўналишларни белгилаб олди.

Келгусида қўшма лойиҳалар, академик алмашинув дастурлари ва халқаро грантлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, спорт тизимини рақамлаштириш орқали ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидланди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА