Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Концепция ижроси — Экопартиянинг муҳим йўналишларидан бири
11:12 / 2025-05-23

Маълумки, шу йил 15 майда “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилиниб, унда бугунги давр учун долзарб бўлган вазифалар белгилаб берилди. Эндиликда мазкур қарор мазмуни ва аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган тарғибот ишлари, тадбирлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш, аҳоли қатламларига етказиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олишмоқда.  

Жумладан, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш Концепциясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда партия шаҳар кенгаши аъзолари, туман бўлимлари раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, “Ёшлар қаноти” вакиллари ҳамда “Экология ва саломатлик” аёллар клуби аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда ушбу Концепциянинг асосий мазмуни, унинг амалий аҳамияти юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, унинг ижросини таъминлаш механизмлари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, дастуриламал ҳужжатнинг моҳиятини аҳоли ва ёшлар орасида, жамоаларда, корхона ва ташкилотларда кенг тарғиб қилиш, самарали ижроси устидан назорат олиб бориш Экопартия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, бу борада келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

М.Комилова,

ЎзА