English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кон қазиб олиш корхоналарининг йўл транспортидан ва Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди
10:52 / 2026-01-05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Кон қазиб олиш корхоналарининг йўл транспортидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини ва Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

очиқ конларда хизмат кўрсатадиган автотранспорт компанияси ходимларининг асосий вазифалари; 

саноат транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибига қўйиладиган талаблар ва унга техник хизмат кўрсатишнинг асосий қоидалари; 

карьерлардаги автомобиль йўлларига қўйиладиган талаблар; 

ҳаракатланувчи таркибни ишлатиш пайтида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларини назарда тутувчи Кон қазиб олиш корхоналарининг йўл транспортидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари; 

технологик жиҳатдан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёни билан боғлиқ қолдиқлар сақланадиган жой ва барча турдаги бошқа гидротехник мосламалар махсус ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича қурилиши; 

кон-бойитиш фаолияти чиқиндилари ташкил этиш майдончалари, санитария-ҳимоя ва муҳофаза зоналари; 

кон қолдиқларини сақловчи гидротехник иншоатлардан хавфсиз фойдаланиш талабларини назарда тутувчи Кон қолдиқларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди.

Мазкур қоидалар кон қазиб олиш корхоналарининг технологик йўл транспортидан фойдаланишда ишларнинг бехатар олиб борилишини ва технологик йўл транспортидан фойдаланишнинг бутун давридаги жараёнларга қўйиладиган талабларни белгилайди. 

Элликта ва ундан ортик технологик йўл транспорт воситалари мавжуд бўлган ташкилотларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилади ёки йўл харакати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати автотраспорт корхонасининг мустақил таркибий бўлинмаси бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади. 

ЎзА