Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Компьютер жамланмаси харид қилиш бўйича танлов бекор қилинди
18:41 / 2024-01-19

Давлат, хусусан, ижтимоий соҳа муассасалари томонидан харид қилинадиган буюм ва жиҳозларнинг танлов асосида сотиб олинишидан кўзланган мақсад нисбатан арзон, сифатли маҳсулотни танлаш, шунингдек, шаффофлик ва тенг рақобатни таъминлашдир. Минг афсуски, бу борада айрим мутасаддилар ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб, турли қинғирликларни ўйлаб топмоқда.

Савдо танлови бўйича таклифларда белгиланган талабларга амал қилмаслик ҳолатларидан бири Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Aндижон вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан аниқланди. 

Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълим бўлими буюртмачилигидаАндижон шаҳридаги 37- умумтаълим мактабига бошланғич нархи 313,6 миллион сўм бўлган компьютер жамланмаси хариди бўйича энг яхши таклифлар ўрганилганида, савдо таклифларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонунларида белгиланган талабларга риоя этилмаганлиги маълум бўлди.

Ана шундан келиб чиқиб, мутахассислар томонидан Андижон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддиларига тегишли тушунчалар берилгач, мазкур савдо танлови буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинди. 

Ф. Убайдуллаев, ЎзА мухбири