Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Компьютер жамланмалари билан таъминланди
14:17 / 2025-09-02

Юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш ва уни янги босқичга олиб чиқиш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, ахборот технологияларини чуқур ўзлаштириши учун зарур инфратузилмани яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шу мақсадда Сирдарё вилоятидаги 15 та умумтаълим мактабига жами 255 дона замонавий компьютер жамланмалари етказиб берилди.  

– Ушбу қадам ўқувчи-ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасига қизиқишини кучайтиради, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, мактабларда рақамли таълим жараёнини самарали ташкил этишга кенг имконият яратади,  – дейди Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Даврон Исоқов.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ташаббус нафақат таълим сифатини ошириш, балки ёшларнинг халқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёргарлигини кучайтиришга ҳам хизмат қилади. Чунки рақамли технологияларни ўзлаштирган авлод эртанги кунда фан, ишлаб чиқариш ва инновацион соҳаларда муносиб ўрин эгаллайди.

Сирдарёда амалга оширилган мазкур тадбир мамлакатимизда ёшлар таълимини янги босқичга кўтариши, уларнинг рақамли дунёда муносиб ўрин топишига йўл очиб бериши билан аҳамиятлидир.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири