Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комплекс бирикмалар кимёсининг долзарб муаммолари
16:41 / 2021-09-23

Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, ЎзФА Умумий ва нооррганик кимё институти ҳамда ЎзФА О.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти билан ҳамкорликда академик, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, кимё фанлари доктори, профессор Парпиев Нусрат Агзамович таваллудининг 90 йиллигига бағишланган “Комплекс бирикмалар кимёсининг долзарб муаммолари” мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

 

–Академик Нусрат Парпиев республикамизнинг жамоат ишларида фаол қатнашиб келган. Ўзбекистон кимёгарлар жамиятининг раиси, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлантирувчи кенгаш Президиумининг аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий аттестация комиссияси Президиумининг аъзоси, Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш махсус кенгаши аъзоси, Ўзбекистон кимё журнали редколлегияси аъзоси ва Ўзбекистон Олий ўқув юртлари ахборотномаси журналининг “Химия ва биология” сериясининг бош муҳаррири сифатидаги ишлари бунга ёрқин мисол бўла олади,– деди ЎзМУ ректори И.Мажидов..  

 

Академик Нусрат Парпиев ижоди ва унинг хорижий ва республика миқёсдаги илмий ишлари ҳамкасблари, шогирдлари ва издошлари томонидан хотирланди. Анжуман мобайнида академик, профессор-ўқитувчилар томонидан ўзбек кимёгарларининг сўнмас юлдузи, ҳаётда ҳам илмда ҳам устоз бўлган академик Нусрат Парпиевнинг ижодий фаолияти тўғрисида маърузалар тингланди.  

 

Файзулло Яҳёев, ЎзА