Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комплекс амалий машғулотлар ўтказилмоқда
12:32 / 2026-01-11

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги, касбий маҳорати ҳамда тезкор ҳаракат қилиш қобилиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу йўналишда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар доирасида Нукус гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда режа асосида комплекс амалий машғулотлар ташкил этилмоқда. Мазкур машғулотлар ҳарбий қисм ҳудудида жойлашган Кичик дала ўқув майдонида ўтказилиб, унда шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий билим ва кўникмалари амалий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда. Машғулотларнинг асосий мақсади - ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, жанговар вазиятларда тез ва тўғри қарор қабул қилиш, жамоавий ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

Амалий машғулотлар давомида шахсий таркиб шартли душман билан курашиш, ҳимоя ва ҳужум ҳаракатларини олиб бориш, жанговар сафда ҳаракатланиш, яшириниш ва жой танлаш, замонавий қурол-яроғ ва техник воситалардан самарали фойдаланиш бўйича машқларни бажариб, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, чидамлилиги ва интизоми мунтазам равишда синовдан ўтказиб келинмоқда.

Машғулотларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, реал жанговар вазиятларга яқин шароитлар яратилмоқда. Тажрибали офицер ва бош сержантлар томонидан берилаётган топшириқлар ҳар бир ҳарбий хизматчиларнинг индивидуал тайёргарлиги ва бўлинма сифатида уйғун ҳаракат қилиш қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

[gallery-27057]

Бундан ташқари, машғулотлар давомида алоқа воситаларидан фойдаланиш, буйруқларни тезкор етказиш ва аниқ бажариш, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича ҳам амалий машқлар ўтказилди. Бу эса шахсий таркибнинг жанговар шайлигини янада мустаҳкамлаб, уларнинг масъулият ва жавобгарлик ҳиссини янада оширмоқда.

Довуд Абибуллаев,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА