Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Компенсация тўловлари ундирилмоқда
10:21 / 2025-06-14

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувидаги қарздорликларни фуқаролар фойдасига ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудий бўлимлар иш юритувига жами 2 триллион 731 миллиард 437 миллион сўмлик 224 минг 180 та ижро ҳужжатлари келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 90 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланиб, 1,2 триллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.

Шунингдек, фуқаролар фойдасига ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ жами 36 та ижро ишлари келиб тушган бўлиб, жами 973 миллион сўм маблағ ундириб берилган. Бундан ташқари, фуқаролар фойдасига 5 минг 784 та ижро ҳужжати бўйича 50,7 миллиард сўмлик маблағлар ундирилиши таъминланган.

Ҳозирда фуқаролар фойдасига 17 минг 334 та 124,2 миллиард сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 38 минг 409 та 1,4 триллион сўмлик ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири