Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида ҳудудий бўлимлар иш юритувига жами 2 триллион 980 миллиард 437 миллион сўмлик 243 минг 564 та ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
– Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 67 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича 628 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилган, – дейди Бюронинг вилоят бошқармаси катта инспектори Феруза Маманова. – Фуқаролар фойдасига ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ жами 36 та ижро иши келиб тушган бўлиб, жами 973 миллион сўм маблағ ундириб берилган. Шунингдек, 5 минг 784 та ижро ҳужжати бўйича фуқаролар фойдасига 50,7 миллиард сўмлик маблағлар ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда фуқаролар фойдасига 17 минг 334 та 124,2 миллиард сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 38 минг 409 та 1,4 триллион сўмлик ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири