Маълумки, Президентимизнинг тегишли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёнига асосан Тошкент вилояти ҳудудидаги “Ўзбеккўмир” АЖ Ангрен кўмир кони кенгайтирилмоқда. Топшириқ ижроси юзасидан ер майдонлари компенсация эвазига учун олинмоқда.
Хусусан, кўмир кони яқинида жойлашган “Чинниобод” МФЙ ҳудудидаги кўчмас мулкларни бошқа жойга кўчириш (бузиш)да мулкдорларга етказилган мулкий зарарлар Республика компенсация жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.

Шунга биноан, 1-босқичда 91 нафар мулкдорга 13,1 миллиард сўм компенсация маблағи тўлаб берилган. 2-босқичда эса 95 та кўчмас мулк(73 та турар, 1 та нотурар, 21 та бўш ер)ни бошқа жойга кўчириш ишлари учун 49,2 миллиард сўм компенсация маблағи талаб этилмоқда. Халқ депутатлари вилоят, Ангрен шаҳар Кенгашлари қарорларига асосан мулкдорлар билан очиқ муҳокамалар ўтказилиб, барча мулкдорларнинг розилик хатлари олинган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, 77 та мулкдор билан нотариал келишув битимлари тузилди ҳамда 18 та кўчмас мулк объектлари (18 та бўш ер) мерос ҳужжатларини расмийлаштиргандан сўнг, нотариал келишув битимлари тузилади.
Мазкур ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аҳоли билан яқиндан мулоқот олиб борди. Шу бўйича штаб ташкил этиш ҳамда Ишчи гуруҳи тузиладиган бўлди. Унга аҳоли томонидан ҳам вакиллар бириктириш чоралари кўрилди. Айниқса, тўловлар муддатлари ва шаффофлиги билан боғлиқ масалалар бўйича ҳам келишиб олинди.
А.Мусаев,ЎзА.