Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коммунистик партия янги Хитойнинг асос солинишига ёрдам берди
18:17 / 2021-07-02

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

Global Times: ПЕКИН (ИА Реалист). 1 июль куни Хитой Коммунистик партияси 100 ёшга тўлди. Партия ўз  тарихини Шанхайда бўлиб ўтган  партиянинг биринчи қурултойидан бошлаб ҳисоблайди.  Унда атиги 12 делегат иштирок этган эди.  Бир аср давомида партия Хитой халқини янги мамлакатни  асос солишга ундади, халқнинг қашшоқлигига барҳам беришга сабабчи бўлди ва  дунёда иккинчи ўринда турадиган кучли иқтисодиётни барпо этди. “Хитойнинг коллектив мақсадлари аниқ: мамлакат қашшоқликдан ҳамда  ташқи  кучларнинг таҳқирлашидан озод бўлиш ҳамда  адолатга эришишни истайди. Бироқ ушбу мақсадларга эришишда жуда мураккаб бўлган ички ва ташқи қийинчиликлар, турли қарама-қаршиликлар  бор”, деб ёзилади Global Times нашри мақоласида.  

Журналистларнинг фикрича,  партияни инсоният тарихидаги  бошқа бир  сиёсий партия билан  қиёслаб бўлмайди. “Партия ўзига хос сиёсий куч бўлди. У Хитойнинг институционал шакли ва давлат  тузулишини белгилади. Мамлакат тақдири, қайғуси, дардини  халқ билан бирга баҳам кўради”.  

Бизнинг “Жаҳон  матбуоти  саҳифаларида” номли  рукнимизга оид  тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.  

И. Абдухалиқов тайёрлади, ЎзА