English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коммунал хизматлари учун «Менинг уйим» электрон биллинг тизими тест режимида ишга туширилди
18:47 / 2022-02-17

АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, кўп квартирали уй-жойлар тўғрисидаги маълумотлар базаси электрон биллинг тизимига киритиб борилмоқда.

Ҳозирда абонентлар сони 1,3 млн. нафарни ташкил қилмоқда. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида «Менинг уйим» мобил иловаси ҳам жорий этилган.

Республика бўйича жами 39 265 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, шундан 22 мингдан ортиғи 3 753 та ширкат ва 324 та бошқарувчи ташкилот томонидан бошқарилади.

Соҳани янада такомиллаштириш юзасидан муҳим таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 

ЎзА