Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари учун кешбэк қайтарилмайди
18:42 / 2022-08-28

Давлат солиқ қўмитаси қандай ҳолатларда кешбэк ҳисобланмаслиги юзасидан маълумот берди.

Хабарда қайд этилишича, агар чек берилганига 10 кундан ортиқ вақт ўтган бўлса ёки агар сотиб олинган товар (хизмат)лар чеки учун аввал кешбэк ҳисобланган бўлса уларга кешбэк ҳисобланмайди.

Шунингдек, автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари учун ҳам кешбэк қайтарилмайди. ДСҚ томонидан юритиладиган шубҳали харидорлар реэстрига киритилган жисмоний шахслар чеклари учун ҳам кешбэк берилмаслиги айтилган.

Таъкидланишича, шубҳали харидорлар кешбэкка эга бўлиш учун бошқа фуқаролар томонидан амалга оширилган харид чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказган шахслар саналади.

ЎзА