Бу ҳақида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тўловлар юзасидан “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан билдирилган расмий баёнотда маълум қилинди.
Илгари ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун тўловлар иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилинар эди. Бу тартиб 2019 йилнинг 7 октябридан бекор қилинган. Бироқ, айрим ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тўловларни ҳануз шу тартиб асосида амалга ошириб келаётгани истеъмолчилар ва сув таъминоти корхоналари ўртасида турли тушунмовчиликлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Баёнотда таъкидланишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб юқоридаги тартиб асосида амалга оширилган тўловларни истеъмолчилар ҳисоб рақамига бириктиришда “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Истеъмолчилар тўловларни "Шахсий кабинет" хизмати, “УзWатер” телеграм боти, электрон тўлов тизимлари, тижорат банкларининг шохобчалари ва мобил иловалар ёрдамида мустақил равишда амалга оширишлари лозим.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/WRP4-s-69_k" title="Коммунал тўловларни иш ҳақи ҳисобидан ушлаб қолиш, тўлаш бекор қилинди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Н.Бозорова,
ЎзА