Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коммунал хизмат кўрсатиш сифати янада ошади
17:04 / 2020-06-03

Бундай хизмат кўрсатиш вилоят миқёсида олиб борилади.


Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси тасарруфидаги «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхонасига 5 та махсус жиҳозланган «Дамас» автомашинасини топширди.

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси тасарруфидаги «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхонаси кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолатини яхшилаш, доимий ишлайдиган диспетчерлик хизмати орқали уй-жойларда сифатли капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига, тизимдаги бошқарув компанияларига сифатли техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади.

Авваллари корхона диспетчерлик хизматига кунига 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин даврида мурожаатлар сони уч баробарга ортди. Бу корхона фаолиятини тубдан ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишни, хизматлар ҳажми ва сифатини янада оширишни тақозо этди. Ана шундан келиб чиқиб, мазкур йўналишда зарур ишлар олиб борилди. Натижада кўрсатилаётган хизмат турлари ўнтадан йигирматага ортди. Умуман, йил охирига қадар хизмат турларини 50 тага етказиш кўзда тутилган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан махсус жиҳозланган 5 та «Дамас» автомашинаси харид қилиниб, «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхонаси ихтиёрига топширилганлиги соҳа ходим ва мутахассисларига қулай шарт-шароитлар яратиш, имкониятларини ошириш билан бирга, бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга ёрдам беради.

photo_2020-06-03_16-48-06.jpg

– Эндиликда корхона мутахассисларининг аҳоли хонадонларига маиший техникалар ўрнатиш, таъмирлаш, сантехника ва бошқа хизматлар кўрсатиш борасидаги имкониятлари янада кенгайди, – дейди вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Машъалбек Тожибоев. – Юртдошларимиз хизматлардан фойдаланиш учун «1184» – қисқа рақамига қўнғироқ қилиши ёки ижтимоий тармоқлардаги манзилларга ўзларининг уй манзили ва юзага келган муаммо ҳақида хабар қилса, мутахассислар имкон қадар қисқа муддатда етиб бориб зарур ишларни сифатли бажариб беради.

Бундай хизмат кўрсатиш вилоят миқёсида олиб борилади.