Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комиссия йиғилиши танқидий руҳда ўтди
15:25 / 2024-10-11

Бухорода Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, вилоят ҳокими Б.Зарипов, Ҳукумат комиссияси аъзолари, шунингдек, Республика вазирлик, идора, тижорат банкларининг масъул раҳбарлари ҳамда уларнинг вилоятдаги тизимлари раҳбарлари қатнашди.  

Дастлаб вилоятда фаолият кўрсатаётган муаммоли тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг 55 нафарининг коммуникация билан таъминлаш, кредит ажратиш ёки муддатини узайтириш, кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш, солиқ, божхона ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар муҳокама қилинди.  

Йиғилишда жорий йилнинг 9 ойида инвестиция ва экспорт прогнози кўрсаткичлари ижроси танқидий кўриб чиқилди. Жумладан, Пешку, Олот, Қоровулбозор туманлари ҳамда Когон шаҳри ҳокимлари ва уларнинг соҳа бўйича ўринбосарлари жорий йил якунига қадар белгиланган режа кўрсаткичларини таъминламаган тақдирда интизомий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.  

Шунингдек, вилоятнинг 2025 йил учун белгиланган Ҳудудий инвестиция дастури лойиҳаси ҳамда Давлат дастурига киритилаётган таклифлар ташаббускор вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар иштирокида муҳокама қилинди.  

Ишлаб чиқилган лойиҳа таклифларини қайта кўриб чиқиб, 3 кун муддатда истиқболсиз лойиҳаларни дастурдан чиқариш, лойиҳа қиймати ва яратиладиган иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни аниқ кўрсатиб бериш борасида топшириқлар берилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.