Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комиссия аъзолари учун ўқув-семинар
10:49 / 2024-09-06

Жиззах вилояти Пахтакор, Зафаробод ва Дўстлик туманларида участка сайлов комиссияларининг раислари, раис ўринбосарлари ҳамда котиблари учун ўқув-семинар тренинглар бўлиб ўтди.

Унда ҳудудий тренерлар томонидан иштирокчиларга ушбу сиёсий жараённинг ҳуқуқий асослари, сайлов тизимидаги янгиликлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.  

Сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сайлов комиссиялари бинолари, овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтилди.    

Бундан ташқари, ушбу ўқув-семинарда, МСКнинг қарорлари билан қўйиладиган талаблар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари ҳам тушунтирилди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА.