Комилжонов Сухроббек Комоладдиновичнинг ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қорамолларда тухумдонларнинг постнатал онтогенези ва Антимиопатик 2 препаратини қўллаш таъсиридаги морфофункционал ўзгаришлар” мавзусида
Комилжонов Сухроббек Комоладдиновичнинг 16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси ихтисослиги бўйича “Қорамолларда тухумдонларнинг постнатал онтогенези ва Антимиопатик 2 препаратини қўллаш таъсиридаги морфофункционал ўзгаришлар” мавзусидаги ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/30.12.2019.В.12.01. рақамли бир марталик Илмий кенгашнинг 2025 йил 28 июнь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140103, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-уй.
Тел.: (99866) 234-76-86
e-mail: ssuv@edu.uz