Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комбинатнинг кўнгил шеърияти – 2026
09:18 / 2026-02-23

“Навоий кон-металлургия комбинати”АЖ ва касаба уюшмаси Кенгаши ташаббуси билан “Фарҳод” маданият саройида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишлаб “Комбинатнинг кўнгил шеърияти – 2026” шеърий асарлар ижрочилиги танловининг финал босқичи ўтказилди.

Дастлаб танлов олдидан “НКМК тарихи” музейида таниқли ижодкорлар ва комбинатнинг китобхон ишчи-ходимлари иштирокида адабий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Унда таниқли шоирлар Хосият Бобомуродова, Бобур Бобомурод, Иброҳим Жияновлар ишчи-ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг китоб мутолаа қилишга бўлган қизиқишини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Мазкур ижодий танловнинг саралаш босқичларида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “НКМК жамғармаси”ДМ, “Навоийуран”ДК бўлинмаларининг ишчи-ходимлари, Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети ёшлари иштирок этиб, Алишер Навоийнинг ғазаллари ва ватанпарварлик руҳидаги шеърларни айтиб беришди. 

Ҳар бир иштирокчининг чиқишларини Хосият Бобомуродова, Бобур Бобомурод, Иброҳим Жияновлардан иборат ҳайъат аъзолари баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети ёшлар етакчиси Дилшод Муҳаммадиев, 2-ўринни “НКМК” АЖ Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси ходими Нафиса Аҳмедова ва 3-ўринни Шимолий кон бошқармаси ходими Нилуфар Мўйдинова эгаллади. 

Ғолиб ва совриндорлар “НКМК”АЖ Касаба уюшмаси Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

А. Бўриев, ЎзА мухбири