Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комбайнлар ўримга шай
14:49 / 2025-05-19

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги 171 та фермер хўжалигининг тажрибали ғаллакорлари томонидан давлат омборига 14 минг тоннадан ошириб ғалла етиштириш режалаштирилган.

Айни кунда “Жарқоқ”, “Навбаҳор”, “Бўзачи” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларида маҳаллий иқлим шароитига мос “Еlanchak”, “Grom” каби навлар экилди ва парвариш қилинди.

Ҳудудда таъминотчи ва донни қайта ишловчи “Buxoro Agrocluster” ва “ARK Еco textile” МЧЖлар томонидан буғдой ҳосилини сифатли ўриб-йиғиб олишга етарлича дон ташувчи автотранспорт воситаси, худди шундай, дала бошида ёқилғи таъминоти ва техник хизмат кўрсатувчилар жалб қилинаётгани, албатта, ўз самарасини беради.

Шу мақсадда, айни кунда тумандаги 11 та юқори унумдор комбайн агрегатини  ғалла ўримига шай ҳолатга келтириш, техник кўрикдан ўтқазиш бошланган. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб яна 5 та сўнги русумдаги ўрим комбайнини  харид қилиш режалаштирилган.

Шу кунларда “Навбаҳор” ҳудудидаги собиқ “Қоровулбозор пахта тозалаш заводи”да жойлашган “ARK Eko textile” МЧЖ базасида “СASE-2366” ва “CАSE-4088” русумли комбайн ва бошқа механизмлар таъмирдан чиқарилиб, ўримга шай қилиб қўйилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.