Кўмакка муҳтож оилалар қўллаб-қувватланмоқда
Бугунги кунда айниқса қиш-қировли кунларда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамғармаси Қашқадарё вилоят Китоб туман бўлинмаси ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 200 нафар кам таьминланган, эҳтиёжманд фуқароларни хонадонидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди, шунингдек 165 та оилага 50 тонна кўмир маҳсулоти, 20 та оилаларга ўтин печкалари топширилди.
Эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор оилалар шукрона келтириб, қўлларини дуога очишди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.