Колумбиядаги солиқ ислоҳотларига қарши ўтказилаётган намойишларда жабрланганлар сони 1 500 нафардан ошди
28 апрелдан буён давом этиб келаётган Колумбиядаги намойишларда жами 1722 нафар киши жабрланган.
Мамлакат мудофаа вазирлигининг Twitter орқали маълум қилишича, миллий намойишларнинг 28 апрелдан 16 майгача бўлган ҳолатига оид рақамлар шундай.
“Бунда намойишларнинг миқдори ва аҳоли ҳамда полиция ҳодимларига нисбатан тажовузлар қайд этилганини кўриш мумкин” дейилади матнда.
Эслатиб ўтамиз, Колумбиядаги солиқ ислоҳотларига қарши 28 апрелда бошланган намойишлар ҳукуматнинг бу борадаги ён босиши, ислоҳотга ўзгаришлар киритилиши ва молия вазири истеъфога чиқарилишидан кейин ҳам тинчигани йўқ.