Расмийларнинг маълум қилишича, Перейра яқинидаги кучли ёмғир оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган ва 36 киши эса жароҳатланган.
Перейра ва қўшни Доскебрадас ўртасида жойлашган Ла Эснеда ҳудудида кучли ёмғир ёғиши сабабли бир нечта уйни сув олиб кетган.
Куни кеча Доскебрадасда яна бир жасад топилганини ва қурбонлар сони 16 кишига етгани айтилди.
Кучли ёмғир туфайли Отун дарёси сув сатҳи ошган ва шу сабаб расмийлар яқин атрофдаги 68 уйни эвакуация қилишга мажбур бўлган.
Аҳолининг маълум қилишича, бинолар Перейрадан оқиб ўтувчи дарёга ғарқ бўлган.
Худди шундай фожиа 25 йил аввал дарёлар сатҳи кўтариладиган ҳудудларда содир бўлганди.
– Отун дарёси кўп марта тошган, – деди Перейра мэри Карлос Майя. Ҳозир биз жасадларни олиб чиқиш ва бошқа тирик қолганларни топишга ҳаракат киляпмиз.
– Мен қурбонларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман ва ушбу оғир дамда Рисаралда халқини қўллаб-қувватлайман. Биз сиз биланмиз, – дейди мамлакат президенти Ива