Колумбияда энг узоқ қидирилган мафия бошлиғи қўлга олинди
Колумбия полицияси Европол ва италиялик карабинерлар бирга ўтказган амалиёт натижасида мамлакат шимоли-шарқида яшириниб юрган, “Гермес” лақабли гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи жиноятчи ушланди.
– Медельинада дунё бўйлаб кенг кўламда қидирилаётган италиялик Густав Ночеллини қўлга олдик, – деб ёзган маҳкама раҳбари, генерал Уильям Рене Саламанка Рамирес. – У йирик миқдорда наркотик сотиш мақсадида Ринальди-Формикола, Амато-Пагано ва Де Микко кланларини Жанубий Америка, айниқса Колумбия мафияси билан боғловчи асосий шахс вазифасини бажарган.
Унинг фикрича, Ночелли “Минерва” халқаро ҳуқуқ-тартибот амалиёти бошлангач, Европадан қочиб, Колумбияга яширинган. Ярим йиллик тайёргарликдан кейин махсус топшириқлар бўлими жиноятчининг уйини босган.