Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Колумбияда автоцистерна портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 41 кишига етди
13:42 / 2020-07-18

Маҳаллий аҳоли қўлларига канистрлар ва бошқа турли идишлар олиб автоцистерна ёнида тўпланишганда портлаш содир бўлган.


"RCN" радиостанциясининг хабар беришича, олтинчи июлда Колумбиянинг шимолидаги Тасахера қишлоғидан кесиб ўтган «Сенага – Барранкиля» шоссеси ёқасида бензовоз ағдарилган.

Маҳаллий аҳоли қўлларига канистрлар ва бошқа турли идишлар олиб автоцистерна ёнида тўпланишганда портлаш содир бўлган. Дастлаб 38 киши қурбон бўлгани ҳақида айтилган эди.

Радиостанциянинг маълум қилишича, ҳукуматнинг сўнгги ҳисоботида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етгани келтирилган. Бундан ташқари, турли тиббиёт марказларида яна 31 киши оғир аҳволда ётибди.

Кўпчилигига терини қайта кўчириш керак, дейилади хабарда. Уларнинг орасида вояга етмаган ўсмир ҳам бор.

Магдалена департаменти губернатори Карлос Каиседонинг маълум қилишича, териси куйганларни даволаш учун жума куни АҚШнинг Техас штатидаги касалхоналарининг биридан 35 минг квадрат сантиметр тери жўнатилган.