Колумбия собиқ президенти 12 йил уйда ўтирадиган бўлди
Колумбия суди томонидан мамлакат собиқ етакчиси Альваро Урибе далилни сохталаштириш ва процессуал фирибгарлик қилмиши бўйича айбдор, деб топилиб, 12 йиллик уй қамоғига ҳукм қилинди. Энди у белгиланган муддатни уйидан чиқмай ўтказади. Айни қарор “Caracol” радиостанцияси эълон қилган суд ҳужжати матнида акс этган.
— Шунингдек энг кам ойлик иш ҳақининг 2420,5 баробари миқдоридаги жарима ва 100 ой 20 кун давлат лавозимида ишлашга тақиқ ҳукми ҳам чиқарилди, — дейилган маҳкама хулосасида.
2002-2010 йиллари Колумбия Президенти лавозимида ишлаган Урибе мамлакат тарихидаги энг нуфузли сиёсий арбоблардан бири саналади. Унда суд қарори устидан апелляция инстанциясига шикоят киритиш ҳуқуқи бор.