Колумбия Исроилга кўмир экспортини тўхтатди
Колумбия ҳукумати Ғазо секторига ҳужум туфайли Исроилга кўмир экспортини тўхтатишга расман қарор қилганини билдирди.
Тегишли фармонни ҳозирча Президент Густаво Петро ижтимоий тармоқ орқали эълон қилди.
– Улар фаластинлик болаларни ўлдириш учун Колумбия кўмиридан бомба ясамоқда, – деган давлат раҳбари. Исроилга кўмир экспорт қилишни тақиқловчи ҳужжатни ташқи ишлар, шунингдек молия, кон ва савдо вазирлари ҳам имзолаган.
Қайд этилишича, фармон расмий газетада эълон қилингандан беш кун ўтгач кучга киради.