Колумбия фуқароси Гаити президенти Жованел Моизанинг ўлимида айбланмоқда
АҚШ ҳукумати томонидан Колумбия фуқароси Марио Антонио Паласио Гаити президенти Жованел Моизанинг ўлимида айбланмоқда.
“REGNUM” бу ҳақда хабар берган.
Айбловда таъкидланишича, Паласиос бошқа шахслар билан президентни ўғирлаш ёки уни ўлдириш бўйича тил бириктирган.
Тахминга кўра, улар дастлаб президентни ўғирлашни ният қилган, лекин кейинги вазият унинг ўлдирилишини тақозо қилган.
Айблов Флорида штатининг Жанубий округи суди томонидан эълон қилинган. Айбдорнинг жинояти исботланса, унга умрбод қамоқ жазоси берилади. Паласиос Гаити президентининг ўлимида асосий гумондорлардан ҳисобланади.