Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коллеж ва техникумларга ўқишга кириш имтиҳонлари қандай ўтмоқда?
19:53 / 2022-10-05

2022/2023-ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 3 октябридан бошлаб тест синовлари ўтказилмоқда.

Ушбу жараёнлар қай даражада ташкил этилганлигини кўздан кечириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Садоқат Сиддиқова Тошкент шаҳридаги тест синовлари ўтказилаётган 2-Республика тиббиёт коллежи, Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида бўлди.

Абитуриент ва уларнинг ота-оналари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда тест жараёнларини ўтказиш ҳолати ўрганилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2022/2023-ўқув йилида 149 та коллежга жами 59 минг 460 нафар ҳамда 194 та техникумга жами 80 минг 178 нафар абитуриент кундузги, сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича қабул қилиш режаси тасдиқланган.

Шунингдек, 42 мингдан ортиқ ёшлар ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларни касб ёки мутахассисликлар эгаллашини қўллаб-қувватлаш мақсадида коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

Тест синовлари 2 сменада ўтмоқда.

1-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;

2-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтмоқда.

Жойларда тест синовлари 8 октябрга қадар давом этади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

ЎзА