Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коллеж ва техникумлар учун Германиядан 6 минг нусхадаги немис тили ўқув адабиётлари келтирилди
14:50 / 2023-11-04

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида тиббиёт йўналишидаги коллеж ва техникумларда немис тилини ўқитиш бўйича 4 номда 6000 нусхадаги немис тили ўқув адабиётларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирни вазирлик Профессионал таълим тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи Ўткиржон Алижонов очиб, таълим тизимида тайёрланаётган кадрларни ташқи меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш борасида Германия билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари ҳамда ташкил этилган хорижий тилларни ўқитиш бўйича махсус ўқув курслари фаолиятига тўхталди. 

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида Гёте институтининг Ўзбекистондаги филиали мутахассиси Дилдора Муҳаммадаминова тақдимот қилинаётган немис тили ўқув адабиётлари, ундаги мавзулар ўқувчи-ёшларнинг ушбу йўналиш бўйича билимини оширишдаги аҳамияти ҳақида маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йил апрель ойидан бошлаб профессионал таълим тизимидаги 29 та тиббиёт коллеж ва техникумда немис тилини ўқитиш бўйича бир йиллик махсус ўқув курслар ташкил қилинган бўлиб, мазкур ўқув курсларда таълим олаётган ўқувчиларни немис тили бўйича ўқув адабиётлар ва ёрдамчи материаллар билан таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Гёте институти томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати кўриб чиқилиб, шакллантирилди. 

Бугунги кунда немис тилини ўқитиш бўйича келтирилган 4 номда 6 минг нусхадаги замонавий ўқув адабиётлар тиббиёт коллежи ва техникумларига етказиб берилган. 

Адабиётлардаги маълумотлар ўқувчиларнинг немис тилига бўлган қизиқишини янада ошириш, тил ўрганишдаги янги технологияларни қўллаш, мавзуларни содда ва равон тилда тушуниш ҳамда қўшимча мустақил равишда билим ва кўникмаларни шакллантиришга яқиндан ёрдам беради. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА